+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

«Тўмарис» фильми АҚШ кинотеатрларида намойиш этилади

14 Июнь 13:02
Баҳам кўринг:
«Тўмарис» фильми АҚШ кинотеатрларида намойиш этилади

NUR-SULTAN. Kazinform – АҚШда «Тўмарис» қозоқ тарихий драмасини тарқатиш ҳуқуқини Well Go USA компанияси қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform «Қазақфильм» компаниясига таяниб.

Variety, Hollywood Reporter ва Screen Daily газеталари «Тўмарис» (Томирис) фильмини АҚШда намойиш қилиш ҳуқуқи сотиб олинганлиги ҳақида хабар беришди. Ушбу битим натижасида Arclight Films компанияси АҚШда ушбу фильмни тарқатиш ҳуқуқини Well Go USA компаниясига сотди», - дейилади баёнотда.

«Биз иродали аёлларнинг жасоратларини кўрсатадиган ва ҳақиқий воқеаларга қизиқадиган дунёда яшаётганимиздан бахтиёрмиз», - деди Arclight Films бош директори Гэри Хэмилтон.

Эслатиб ўтамиз, фильмда милоддан аввалги VI асрда содир бўлган воқеа тасвирланган. Фильмда афсонавий малика Тўмариснинг буюк жангчига айланиши, яқинларидан айрилиши, хоинлардан қасос олиши ва сақ қабилаларини бирлаштирганлиги ҳақида ҳикоя қилинади.

Фильм Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан «Қазақфильм» киностудиясида Sataifilm компанияси иштирокида суратга олинган.

«Ушбу эпик фильм ўзининг ажойиб манзараси ва юқори сифати туфайли томошабинларни ўзига жалб қилади», - деб ёзади Variety нашри.

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив