«Тўланмаган кредитлар учун жарима ундирилади» - Фейк

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform – «Сбербанк» муддати ўтган кредитлар бўйича фоизларни ҳисоблаб чиқмоқда. Бу маълумот Instagramдаги пабликлардан бирида эълон қилинган. Stopfake.kz хабарига кўра, бу маълумот ёлғон, деб хабар беради Kazinform.

«Салом! Бугун мен «Сбербанк» филиалига ташриф буюрдим. Менда кредит бор. Айтганча, улар кредитларини тўламаганларнинг барчасига жарима ёзмоқдаларлар. Қозоғистон банклари фавқулодда ҳолат даврида кредитларни ўз вақтида тўламаганлик учун жарима солишни тўхтатган эди-ку. Хабардор бўл! Фойдаланувчидан», — дейилади Instagramдаги постда.

«Сбербанк» хабар қилишича, бу ёлғон маълумот. Банкнинг мижозларни қўллаб-қувватлаш хизмати маълумотларига кўра, ҳозирда муддати ўтган кредитлар учун фоиз олинмайди.

«Январ ойининг охиригача кредит бўйича фоизлар ва пенялар ҳисобланмайди», — дейилади «Сбербанк» хабарида.



Сўнгги хабарлар