Сув танқислигини бартараф қилиш учун Қозоғистон Қирғизистондан қўшимча сув олади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон экология, геология ва табиий ресурслар вазири Мағзум Мирзағалиев жанубий вилоятларда сув танқислиги муаммоси қандай ҳал этилаётганини айтиб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бизнинг олдимизда сув мувозанатини сақлаш, суғориладиган ерларни 1 миллион 600 минг гектардан 3 миллион гектаргача ошириш учун янги суғориш тизимларини қуриш, сув инфратузилмасини модернизация қилиш ва реконструкция қилиш, рақамлаштириш, сувни тежаш, ходимлар ва бошқаларни жалб қилиш вазифаси турибди», - деди вазир.

Қозоғистонда сувнинг 45 фоизга яқини Хитой, Марказий Осиё мамлакатлари ва Россиядан бошланадиган дарёлардан келади. Бироқ, мамлакатдаги сув танқислигини ҳал қилиш бўйича фақатгина Қирғизистон билан аниқ келишувга эришилган.

«Ҳозир бизда сув танқислиги сезиляпти. Шу муносабат билан биз қўшни давлатлар билан вегетация мавсумини ўтказиш бўйича иш олиб бормоқдамиз. Қирғизистон билан қўшимча сув таъминоти тўғрисида келишувга эришилди. Июн-август ойлари орасида Тохтоғул сув омборидан қўшимча 330 миллион кубометр сув ташланади. Ушбу ҳажмни Ўзбекистон ҳудуди орқали ўтказиш бўйича келишувларга эришилди.

Бундан ташқари, тожик ва ўзбек томонлари билан «Баҳри Тожик» сув омборини ишлатиш бўйича келишувларга эришилмоқда. Шуларни инобатга олган ҳолда феврал-март ойларида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда биз ҳудудларга бориб, фермерлар билан учрашдик. Биз сув соҳасидаги мавжуд вазият тўғрисида маълумот бердик ва сувни кўп талаб қиладиган экинлар майдонини камайтиришни таклиф қилдик«, - деди Мағзум Мирзағалиев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар