Суриядаги зилзила оқибатида 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Туркиядаги зилзила натижасида Сурияда ҳалок бўлганлар сони 100 нафардан ошди, дея хабар бермоқда Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

Маълумотларга кўра, Алеппо, Идлиб, Латакия ва Хама провинцияларида ўнлаб одамлар вайрон бўлган бинолар остида қолиб кетган. Вайроналар остидан олиб чиқилган одамлар сони 400 кишига етди. Қутқарув ишлари кучли ёмғирга қарамай давом этмоқда.

Аввал хабар қилинганидек, Туркия жануби-шарқидаги Газиантеп вилоятида 7,4 магнитудали учта зилзила содир бўлди. 7,4 магнитудали энг кучли зилзила Кахраманмараш провинциясининг Пазарджик туманида маҳаллий вақт билан соат 04:17 да 7 км чуқурликда содир бўлган. Шундан сўнг турли ҳудудларда – Адана, Анкара, Анталья, Газиантеп, Кайсери, Мерсин, Трабзон, Урфада ярим соат давомида зилзила содир бўлди.

Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумотлар аниқлаштирилмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 76 нафарга етган, 440 киши жароҳат олган. Вайрон қилинган бинолар сони 140 тани ташкил этади.

Сўнгги хабарлар