Сурия жараёнининг навбатдаги 18-раунди июн ойида бўлиб ўтади
24 Май 13:15

Сурия жараёнининг навбатдаги 18-раунди июн ойида бўлиб ўтади

NUR-SULTAN. Кazinform - Сурия жараёнининг навбатдаги 18-раунди 14-16 июн кунлари Нур-Султанда бўлиб ўтади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Сурия жараёнининг навбатдаги 18-раунди 14-16 июн кунлари Нур-Султанда бўлиб ўтади. Ҳозирда Ташқи ишлар вазирлиги барча кафил давлатлар ва жараён иштирокчиларига таклифномалар жўнатган. Ҳозир биз уларнинг розилигини кутяпмиз», - деди агентликка ТИВ матбуот котиби Айбек Смадияров.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 22 декабр куни пойтахтда Сурия бўйича олий даражадаги 17-халқаро йиғилиш якунланган эди. Ўша учрашувда томонлар санитария-эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда Сурия бўйича 18-халқаро учрашувнини 2022 йилнинг биринчи ярмида Нур-Султан шаҳрида ўтказишга келишиб олдилар.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив