Сурия Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорчилик билдирди

None
ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаевга Сурия Президенти Башар Асад Қозоғистон томонидан кўрсатилган инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорчилик билдирди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев номига Сурия Президентидан телеграмма келиб тушди. У ерда Башар Асад жорий йилнинг феврал ойида содир бўлган даҳшатли зилзиладан жабр кўрган Сурия халқига Қозоғистон томонидан кўрсатилган инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.

«Сурия халқи оғир пайтда бизни қўллаб-қувватлаган, инсонпарварлик ва меҳр-оқибат кўрсатган Қозоғистоннинг позициясини юксак қадрлайди», - дейилади телеграммада.

Сўнгги хабарлар