Сурия бўйича Астана жараёни: Қозоғистон пойтахтига қайси давлатлардан делегатлар келади

None
ASTANA. Kazinform - Эртага Қозоғистон пойтахтида Сурия бўйича Астана форматидаги 19-халқаро учрашувлар бошланади. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Айбек Смадияровнинг айтишича, музокараларда Россия, Туркия, Эрон, Сурия ҳукумати ва Сурия мухолифати делегациялари иштирок этади. БМТ, Иордания, Ливан ва Ироқ вакиллари кузатувчи сифатида келади.

«22-23 ноябр кунлари Астанада Сурия бўйича Астана форматидаги навбатдаги 19-халқаро учрашув бўлиб ўтади. Музокаралар чоғида Россия делегациясини Россия Федерацияси Президентининг Сурияни тартибга солиш бўйича махсус вакили Александр Лаврентьев, Туркия делегациясини эса Ташқи ишлар вазирлиги бош директори Унал Селчук, Эрон томонидан Ташқи ишлар вазирининг катта ёрдамчиси Ҳожи Али Асғар, Сурия ҳукумати делегациясини Ташқи ишлар вазири ўринбосари Муҳаммад Айман Сусан, Сурия мухолифати делегациясини Аҳмад Тома бошлаб келади»

, — деди Айбек Смадияров.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар