Сурия бўйича Астана жараёни: Қандай масалалар муҳокама қилинади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Сурия бўйича Астана жараёни иштирокчиларининг яқин кунларда декабр ойида бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишида қандай масалалар муҳокама қилинишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Сурия бўйича Астана жараёни доирасидаги навбатдаги йиғилиш 2021-йилнинг 21-22-декабр кунлари Нур-Султанда бўлиб ўтиши ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Музокараларда Россия, Туркия, Эрон, Сурия ҳукумати ва Сурия мухолифати иштирок этади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Иордания, Ливан ва Ироқ вакиллари кузатувчи сифатида қатнашиши кутилмоқда.

«Томонлар бундан олдин Астана жараёнида эришилган келишувларни амалга ошириш учун Суриядаги вазият ва деэскалация зоналарида барқарорликни сақлаш зарурлигини кўриб чиқади. Шунингдек, кафил давлатлар – Россия, Туркия ва Эрон, шунингдек, БМТ ва Халқаро Қизил Хоч қўмитаси иштирокида ҳибсга олинганлар бўйича Ишчи гуруҳ йиғилиши ҳам режалаштирилган.

БМТ доирасидаги музокаралар жараёнига туртки бериш мақсадида томонлар Женевада Сурия конституциявий қўмитасининг иш режаларини муҳокама қилади», — дейилади баёнотда.

Қайд этилишича, Нур-Султандаги икки ва уч томонлама маслаҳатлашувлар икки кун давом этади. Якуний баёнот матни расмий манбаларда эълон қилинади. Коронавирус тарқалишига боғлиқ карантин чекловлари туфайли ялпи мажлис ўтказилиши режалаштирилмаган.


Сўнгги хабарлар