Сурия бўйича Астана жараёни 14-раунди якунида Бирлашган баёнот қабул қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Пойтахтимизда Суриядаги вазиятни ўнглаш бўйича Астана жараёнининг 14-раунди самарали якунланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти - Елбасы Нурсултон Назарбоевнинг бевосита ташаббуси билан бошланган Сурия бўйича Астана жараёнининг навбатдаги 14-раунди якунига етди. Сўнгги 2 кун ичида музокараларда иштирок этувчи томонлар Суриядаги вазиятни янада барқарорлаштириш ва ундаги гуманитар ахволни яхшилашга йўналтирилган ўта муҳим ва мазмунли музокаралар олиб борди», - деди ҚР Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Шахрат Нуришев.

Унинг айтишича, музокараларнинг ушбу раундида кўплаб муҳим масалаларда аниқ натижаларга эришилди.

Шахрат Нуришев Астана жараёнига кафолат берувчи мамлакатлар – Эрон, Россия ва Туркиянинг 14та пунктдан иборат бирлашган баёнотини ўқиб эшиттирди.

«Эрон, Россия ва Туркия Астана жараёнига кафолат берувчи давлатлар сифатида Сурия Араб Республикасининг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги, шунингдек БМТ мақсадлари ва тамойиллари тўлиқ амал қилинишини тасдиқлайди ва уни барча бирдек ҳурмат қилиши лозимлигини таъкидлайди», - деди ҚР Ташқи ишлар вазирлиги вакили.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар