Сурхондарёдан эрамизнинг І-ІІ асрларига оид сопол идиш топилди

Фото:
TASHKENT. UzA-Kazinform – Сурхондарё вилоятининг Денов туманидан эрамизнинг І-ІІ асрларига оид сопол идиш топилди, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.

Вилоят ҳокимлигининг маълум қилишича, қадимий кўза туманнинг «Қорабоғ» қишлоғидан топилган. Баҳром Абдимўминов исмли фуқаро ариқ қазиш чоғида топиб, ваколатли органга хабар берган.
«Қадимий обиданинг тарихий аҳамиятини ўрганиш мақсадида Термиз археология музейи ва Термиз давлат университети тарихчилари томонидан тўлиқ қазиш ишлари олиб борилиб, реставрация ва тадқиқот учун Термиз археология музейига олиб келинди.
Дастлабки тадқиқотлар натижаларига кўра, кўза эрамизнинг І-ІІ асрларига тегишли деб тахмин қилинган. Олимларнинг изланишлари давом этмоқда», – дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар