Сурдлимпиада ўйинларида Қозоғистон 13-ўринни эгаллади

None
None
CAXIAS DO SUL. Kazinform – 1-15 май кунлари Бразилияда XXIV ёзги Сурдолимпиада ўйинлари бўлиб ўтди. Ўйинларда дунёнинг 73 давлатидан 2500 дан ортиқ спортчи иштирок этди. Қозоғистон терма жамоаси унда 3 та олтин, 7 та кумуш ва 18 та бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform Имконияти чекланган шахсларни спортга тайёрлаш марказига таяниб.

Умумий медаллар ҳисобида Қозоғистон иштирокчи давлатлар орасида 13-ўринни эгаллади. Сурдлимпиада-2022 турнир жадвалида биринчи ўринни 61 олтин, 38 кумуш ва 38 бронза медали билан Украина эгаллади.

Иккинчи ва учинчи ўринларда АҚШ (54 медал) ва Эрон (40 медал) жой олган.

XXIV ёзги Сурдолимпиада ўйинлари чемпиони ва совриндорлари 19 май куни соат 03:25 да Qatar Airways авиакомпаниясининг QR-389 рейси билан Бразилиядан Алмати шаҳрига етиб келишади.

Сўнгги хабарлар