Супер оғир вазн тоифасидаги қозоғистонлик боксчининг WВC чемпионлик камари учун ким билан жанг қилиши маълум бўлди
20 Январь 13:15

Супер оғир вазн тоифасидаги қозоғистонлик боксчининг WВC чемпионлик камари учун ким билан жанг қилиши маълум бўлди

NUR-SULTAN. Қозоғистонлик супер оғир вазн тоифасидаги боксчи Жан Кособуцкий (17-0, 16 КО) рингга қайтади, дея хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.

Мағлубиятга учрамаган Жан Кособуцкийнинг навбатдаги жанги 19 феврал куни Гамбургда (Германия) бўлиб ўтади. Унинг рақиби 40 ёшли тажрибали франциялик Жоан Дюопа (39-6, 26 КО) бўлади. Жанг ўн раунддан иборат.

20 ноябр куни Гамбургда бўлиб ўтган сўнгги жангида Жан Кособуцкий доминикалик Алексис Гарсияни (11-1, 7 КО) нокаут эвазига мағлуб этди ва WBC International Silver йўналиши бўйича оғир вазн тоифасида чемпион бўлди.

Дюопа ўзининг олдинги жангини 13 ноябр куни Люксембургда ўтказди. Иккинчи раундда у венгриялик Андраш Чоморни (18-33-2, 14 КО) техник нокаут эвазига мағлуб этди.

Шуни таъкидлаш керакки, Дюопо билан жанг қилганлар рўйхатида кўплаб машҳур исмларни топиш мумкин. У бир пайтлари рингда Тони Йока, Александр Поветкин, Жаррел Миллер, Роберт Хелениус, Деонтей Уайлдер ва Мануль Чарр каби боксчилар билан учрашган.

Янгиликлар

Архив