Сунъий интеллект судга даъво қилишда қандай ёрдам бериши мумкин
25 Декабрь 09:27

Сунъий интеллект судга даъво қилишда қандай ёрдам бериши мумкин

NUR-SULTAN. Кazinform - Сунъий интеллект даъвогарга судга даъво қилинган мурожаатнинг муваффақият қозониш эҳтимолини прогноз қилиш имконини беради. Бу ҳақда Қозоғистон Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Рустам Журсинов ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди.

«Йил бошида Давлатимиз раҳбари суд-ҳуқуқ тизимини модернизация қилиш масалаларига бағишланган йиғилишда сунъий интеллект элементларини ўз ичига олган янги суд IТ-хизматини батафсил ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берган эди. Бугун Қозоғистон Республикаси Олий суди раиси Жақип Кажманович Асанов раислигида Суд-ҳуқуқ тизимини рақамлаштириш бўйича кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Қозоғистон Республикаси Олий суди билан биргаликда биз 2018 йилда суд тизимига сунъий интеллектни жорий этиш имкониятларини ўрганишни бошлаган эдик», - деди Рустам Журсинов.

Унга кўра, бугунги кунга қадар тизимга барча инстанцияларнинг 2,8 миллиондан ортиқ суд ҳужжатлари ва 120 мингдан ортиқ даъво аризалари юкланган. Иш алгоритми юкланган суд ҳужжатини тозалаш ва ундаги «асосий» сўзларни ажратиб кўрсатишдан иборат бўлиб, улар ўз навбатида рақамларга айлантирилади ва тоифаси аниқланади. Улардан ўқитилган модел сўровга ўхшаш суд ҳужжатларини тортади.

Тизим ўзгарувчан қонунчиликка мослашади ва судяларнинг қарор қабул қилишдан олдин ёрдамчисига айланади ва фуқароларга даъвонинг истиқболларини кўриш имконини беради. У Олий суднинг муайян ишлар бўйича мавжуд қарорлари, шунингдек, Олий суднинг норматив қарорлари асосида прогнозларни ишлаб чиқади. Шундай қилиб, суд амалиётининг бир хиллиги ва суд ҳужжатларининг очиқлиги таъминланади.

Фуқаролар учун сунъий интеллект IТ соҳасидаги энг сўнгги ютуқлардан фойдаланган ҳолда суд ишларини кўриб чиқиш натижаларини топиш ва баҳолаш учун сифатли воситага айланади. Бу даъвогарга судга даъво қилинган аризанинг муваффақиятли бўлиш эҳтимолини тахмин қилиш ва шу асосда ишни судга бермасдан қарор қабул қилиш имконини беради.

Тизим Қозоғистон Республикаси Олий судининг қарори билан фақат фуқаролик суд ҳужжатлари асосида ишлайди. Тизимнинг жорий этилиши аҳолининг вақт ва моддий ресурсларини оптималлаштиришга ёрдам беради.

Рустам Журсунов таъкидлаганидек, лойиҳага Қозоғистон-Британия техника университети мутахассислари жалб қилинган.

Лойиҳадан кўзланган мақсад – аҳолини IТ соҳасидаги энг сўнгги ютуқлардан фойдаланган ҳолда суд ишларини кўриш ва кўриб чиқиш натижаларини баҳолашнинг юқори сифатли воситаси билан таъминлашдан иборат.

Мавзуга оид

Янгиликлар

Архив