Судандаги жангларда қатнашаётган томонлардан бири 72 соатлик сулҳ эълон қилди

None
АММАN. Kazinform - Суданнинг Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари (Rapid Support Forces, RSF) ҳарбийлаштирилган гуруҳи Хартумда давом этаётган шиддатли жанглар фонида 72 соатлик сулҳ эълон қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири AlJazeera телеканалига таяниб.

RSF баёнотида мусулмонларнинг Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) бошланиши муносабати билан жума куни маҳаллий вақт билан соат 6:00да (Астана вақти билан 07:00) кучга кириши режалаштирилган 72 соатлик оташкесимга риоя қилишларини билдирди.

«Сулҳ муборак Рамазон ҳайити билан бир вақтга тўғри келади ва фуқароларни эвакуация қилиш учун гуманитар йўлакларни очиш ва уларга ўз оилаларини табриклаш имкониятини беришдан иборат», — дейилади хабарда.

Ўз навбатида, Судан армияси ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қиладими ёки йўқми, маълум қилмади.

Жума куни эрта тонгда Хартум кучли ўққа тутилди, RSF армияни пойтахтга «кенг кўламли ҳужум» уюштирганликда айблади.

Бир неча кун олдин, генерал Абдул Фаттоҳ ал-Бурҳон қўмондонлиги остидаги армия ва генерал Муҳаммад Ҳамдан Дагало бошчилигидаги RSF ўртасида бир қатор муваффақиятсиз сулҳлар бўлиб ўтди.

Бир қатор дунё етакчилари Судандаги можарода қатнашаётган томонларни жума куни бошланган Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) муносабати билан сулҳга риоя қилишга чақирди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш ҳам тинч аҳолининг хавфсиз жойга етиб боришига имкон беришга чақирди.

Ҳозиргача жангларда камида 350 киши ҳалок бўлган.

Фото: aljazeera.com


Сўнгги хабарлар