Судандаги қуролли тўқнашувларда ҳалок бўлганлар сони 459 нафарга етди
«Тўқнашувларда 459 киши ҳалок бўлди, 4075 киши яраланди, менимча, ҳақиқий рақамлар бундан ҳам кўп», – дея Ташкилот вакилининг сўзларидан иқтибос келтирган Al Jazeera.
Аввалроқ Буюк Британия ўз фуқароларини Судандан эвакуация қилишни бошлагани хабар қилинганди.
Суданда армия ва тезкор кучлар ўртасидаги қуролли тўқнашув иккинчи ҳафтадан бери давом этмоқда. Пойтахт марказида тўқнашувлар тўхтамаяпти.
Ҳартум штаб-квартираси ва президент саройи каби қатор объектлар турар-жой биноларига яқин бўлгани учун маҳалли аҳоли уруш зонасида яшашга мажбур.
Кўплаб оилалар электр ва сувсиз қолган. Хартум аҳолиси фақат озиқ-овқат ва сув захираларини тўлдириш ёки шаҳарни тарк этиш учун кўчага чиқади.
Аввалроқ Судан фуқаро авиацияси бошқармаси мамлакат ҳаво ҳудудини 30 апрелга қадар ёпишни буюрган эди.
Бир қатор дунё етакчилари Судандаги можарода қатнашаётган томонларни жума куни бошланган Рамазон ҳайити муносабати билан сулҳга риоя қилишга чақирди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш ҳам тинч аҳолининг хавфсиз етиб боришига имкон беришга чақирди.
Фото: wspn.ru