Суд тизимини тубдан янгилашга эътибор қаратиш лозим – ҚР Президентни
«Биз судларнинг мустақиллиги бўйича 71-ўринни эгалладик. Қонун устуворлиги индексига кўра биз 62-ўринда турибмиз. Аммо, биз вазиятни тубдан ўзгартириш ва суд тизимига ишончни ошириш бўйича ишларни давом эттиришимиз керак. Бу йилги Мурожаатномада мен ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд тизимларини ислоҳ қилиш зарурлиги ҳақида гапирдим. Шу муносабат билан менинг кўрсатмаларим бўйича махсус комиссия тузилди ва тегишли ишлар бошланди. Бугун мен ушбу масалалар устида тўхталмоқчиман. Аввало, суд тизимидаги жараёнларга фуқаролар, тадбиркорлар ва инвесторлар манфаатлари нуқтаи назаридан қараш керак», - деди Қозоғистон Президенти.
Давлат раҳбари Қозоғистон қонунлари хорижий давлатларнинг илғор қонунларидан жиддий фарқ қилмаслигини таъкидлади.
«Уни тушуниш ва қўллаш ўйлида фарқ бор. Ривожланган мамлакатлар суд тизимини ислоҳ қилишда менежмент фанидан оқилона фойдаланадилар. Бу биринчи навбатда инсон ресурслари, бизнес жараёнларнинг рационаллиги, замонавий технологияларга устунлик беради. Мухтасар қилиб айтганда, ҳамма нарса одам учун қулай бўлиши учун яратилган. Биз суд ислоҳотларини босқичма-босқич амалга оширмоқдамиз. Аммо амалда ҳаддан ташқари эҳтиёт бўламиз. Натижада, биз сезиларли ўзгаришларга эриша олмаяпмиз. Фуқароларга ва жамиятга ҳақиқий натижалар керак. Бу аниқ. Шунинг учун суд тизимини тубдан қайта ташкил этиш ва унинг сифатига алоҳида эътибор қаратиш зарур», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Муаллиф: Марлан Жиембай