«Stranger»: Димаш Қудайбергеннинг Алматида яккахон концерти бўлиб ўтади
1 Июль 13:01

«Stranger»: Димаш Қудайбергеннинг Алматида яккахон концерти бўлиб ўтади

NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йилнинг 23 сентябр куни Алмати шаҳрида Димаш Қудайбергеннинг «Stranger» номли концерти бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform Dimashnews сайтига таяниб.

Димаш Қозоғистоннинг жанубий пойтахти Алматида илк бор узоқ кутилган янги концерт дастурини ўтказади.

Концерт Қозоғистондаги энг йирик спорт иншоотларидан бири бўлмиш Алмати шаҳри марказий стадионида бўлиб ўтади.

Чипталар сотуви бошланиши ҳақидаги маълумот Димаш Қудайбергеннинг расмий янгиликлар портали – DimashNews.comда эълон қилинади.

Қўшимча саволлар учун press@dimashnews.com манзилига мурожаат қилиш мумкин.

Янгиликлар

Архив