Starship кемаси прототипига эга ракета ташувчиси учирилгандан тўрт дақиқа ўтгач портлади

Фото:
NEW YORK. Кazinform – Starship космик кемаси прототипига эга ракета ташувчиси учирилганидан тўрт дақиқа ўтиб портлади. Трансляция SpаcеХ сайтида олиб борилаётган эди, деб хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.

Эфирга узатилган кадрлардан маълум бўлишича, 38 км баландликка кўтарилган 120 метрлик ракета учирилгандан тахминан икки ярим дақиқа ўтиб назоратсиз айлана бошлаган. Бир ярим дақиқадан сўнг портлаш содир бўлди. SpаcеХ веб-сайтида кўрсатувлар бошловчилари таъкидлаганидек, агар ракета учириш майдончасидан кўтарила олса, синов учириш муваффақиятли деб ҳисобланади.

Фото: tass.ru


Сўнгги хабарлар