Standard & Poor's Қозоғистон иқтисодиёти тезда тикланишини прогноз қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «S&P Global Ratings» рейтинг агентлиги Қозоғистоннинг мустақил кредит рейтингини «BBB-» даражасида «барқарор» прогноз билан баҳолади. Бу ҳақда Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазири ўринбосари Жаслан Мадиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Агентлик маълумотларига кўра, бюджет ҳолати барқарорлиги туфайли Қозоғистон ўз рейтингида турибди. Улар қаторига Қозоғистон Миллий жамғармасидаги маблағнинг етарли бўлиши ва ташқи қарзларнинг камлиги, пандемия салбий оқибатларини бартараф этишга қаратилган ҳукуматнинг чора-тадбирлари, шунингдек, давлат институтларининг юқори даражадаги барқарорлиги каби параметрлар киради.

Рейтинг агентлиги бошқа етакчи халқаро молия институтлари билан бир қаторда Қозоғистон иқтисодиёти жуда қисқа муддатда, тезда тикланишини тахмин қилмоқда - 2021-2023 йилларда ўртача ўсиш суръати тахминан 4%ни ташкил қилади.

S&P ўтган йили Қозоғистон иқтисодиёти ўсишининг асосий омили қурилиш, транспорт ва қайта ишлаш каби нохомашё соҳалар бўлганлигига эътибор қаратди. 2020-2022 йилларда нодавлат сектор миллий ишлаб чиқаришни тиклаш ва ўсишининг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб қолади.

Жаслан Мадиевнинг сўзларига кўра, 9 мартдан бошлаб «S&P Global Ratings» 57 мамлакатнинг кредит рейтинглари ва прогнозларини қайта кўриб чиқди, шу жумладан Австралия, Бразилия, Чили, Япония, Малайзия, Мексика, Эстония ва Ўзбекистоннинг рейтинг кўрсатгичлари пасайган.
Сўнгги хабарлар