+7 (701) 759 90 19
USD 436.29 EUR 492.83
RUB 5.92 CNY 68.48
Янгиликлар

ССВ «Янги Ўзбекистон шифокорлари» платформасини яратди

25 Ноябрь 13:38
Баҳам кўринг:
ССВ «Янги Ўзбекистон шифокорлари» платформасини яратди

TASHKENT. Kazinform – Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистоннинг ёш, ташаббускор шифокорлари учун янги ғоя ва таклифлар платформасинини яратди. Бу ҳақда ЎР ССВ матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Самарқандда Қозоғистон капитали иштирокида 18 та корхона ишлаяпти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистонга келади Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида дронлардан фойдаланишга рухсат берилди

Маълум қилинишича, янги платформа нафақат Ўзбекистон, балки дунёнинг исталган ҳудудида яшаб, меҳнат қилаётган 45 ёшгача бўлган ўзбекистонлик шифокорлар учун мўлжалланган. У орқали мамлакат тиббиёти олдида турган долзарб масалалар ва уларнинг ечими бўйича янги ғоя, таклиф ҳамда ташаббуслар қабул қилиниб, соғлиқни сақлаш тизими ривожига бағишланган илмий-амалий конференцияда муҳокама этилади.

Таъкидланишича, шунингдек, энг яхши ғоя ва таклифлар берган ёш шифокорлар вазирлик истиқболли кадрлар захирасига киритилади. Бунинг учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги веб-сайтидан рўйхатдан ўтиб, соҳа олдида турган долзарб масалаларнинг ечими бўйича ғоя ва таклифлар қолдирилади. Уларнинг конфиденциаллиги таъминланади.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив