«Спутник V» нинг «омикрон» штаммига қарши самарадорлигини ўрганиш учун уч ҳафта керак бўлади
30 Ноябрь 19:15

«Спутник V» нинг «омикрон» штаммига қарши самарадорлигини ўрганиш учун уч ҳафта керак бўлади

МOSKVA.ТASS-Кazinform – «Спутник V» вакцинасининг коронавируснинг янги «омикрон» штаммига қарши самарадорлигини ўрганиш уч ҳафта давом этади. Россия Федерацияси тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев сешанба куни CNBC телеканалига берган интервьюсида маълум қилди. Бу ҳақда Kazinform ТASSга таяниб хабар беради.

«Спутник» барча мавжуд мутацияларга қарши ниҳоятда юқори самарадорликни кўрсатди. ...Умид қиламизки, тўлиқ баҳолаш учун уч ҳафта керак бўлади («омикрон»га қарши эмлаш самарадорлиги), – деди у.

Дмитриевнинг таъкидлашича, агар керак бўлса, 2022 йил феврал ойи охиригача ўзгартирилган «Спутник V»нинг 100 миллионга яқин дозаси чиқарилиши мумкин. Бошқача қилиб айтганда, ишлаб чиқувчилар, агар керак бўлса, вакцинани вируснинг исталган вариантига мослаштиришга тайёр. Шу билан бирга, «Спутник V» нинг юқори самарадорлиги туфайли «дельта» штаммига модификацияга эҳтиёж сезилмади, - деди Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив