+7 (701) 759 90 19
USD 431.07 EUR 485.51
RUB 5.69 CNY 67.47
Янгиликлар

«Спутник V» билан эмланган ва  касалланган россияликларнинг 80 фоизга яқини сертификатни сотиб олган - Гамалея маркази раҳбари

25 Октябрь 09:41
Баҳам кўринг:
«Спутник V» билан эмланган ва  касалланган россияликларнинг 80 фоизга яқини сертификатни сотиб олган - Гамалея маркази раҳбари

MOSKVA. TASS - Kazinform - «Спутник V» билан коронавирусга қарши эмланганини айтган, лекин айни пайтда янги коронавирус инфекцияси билан оғир шаклда касалланган фуқароларнинг 80 фоизга яқини эмлаш сертификатини сотиб олган. Бу фикрни Н.Ф.Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот марказининг директори Aлександр Гинцбург билдирди, дея хабар беради Kazinform TASSга таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистоннинг катта ёшли аҳолисининг қарийб 80 фоизи коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини олди Aмерика бизнеси Вашингтондан  «Спутник V» вакцинасини тасдиқлашни сўрайди Алматида 122 мингдан ортиқ кексалар коронавирусга қарши эмланди

«Aгар «Спутник V« билан коронавирусга қарши эмланганлар оғир касал бўлиб қолса, маълумотлар шуни кўрсатадики, булар, афсуски, сотиб олинган сертификатлар, сохта сертификатлардан фойдаланган одамлардир. Уларнинг 80 фоизи сотиб олганлардир «, - деди у.

Гинцбургнинг тушунтиришича, одам «Спутник V» билан эмланганми ёки йўқми, дори маркерлари борлигини махсус таҳлил ёрдамида текшириш мумкин: «Биз одамларда 80 фоиз ҳолларда бу маркерлар етишмаслигини кўрамиз».

Олим, шунингдек, бугунги кунда мавжуд бўлган эмлаш сертификатларини сотиб олиш ҳоллари, аслида содир бўлаётган нарсаларнинг бир қисми эканлигини айтди.

«Одамлар пул сарфлашади, кейин касал бўлиб, ўз пуллари учун ўлишади. Улар ўзларини алдайдилар. Уларнинг ғояларида психологик ўзгаришлар бўлганга ўхшайди. Улар ҳақиқатан ҳам эмланган деб ўйлашади, ҳар қандай карантин чекловларини юмшатадилар. Уларнинг хулқ-атвори ўзгариши натижасида эса касаллик хавфи кескин ортади. Бундан ташқари, улар бошқаларни ўлим хавфига дучор қилишади «, - дея хулоса қилди у.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив