Спортча юриш: Туркияда қозоғистонлик спортчилар «олтин» ва «бронза» медалларини қўлга киритди
22 Январь 21:18

Спортча юриш: Туркияда қозоғистонлик спортчилар «олтин» ва «бронза» медалларини қўлга киритди

NUR-SULTAN. Kazinform – Анталияда (Туркия) шу кунларда спортча юриш бўйича очиқ чемпионат бўлиб ўтмоқда. Мусобақада қозоғистонлик спортчилар ҳам иштирок этмоқда, деб хабар беради Kazinform Olympic.kzга таяниб.

Мусобақада Қозоғистон шарафини икки нафар спортчи – Галина Якушева ва Кристина Морозова ҳимоя қилди. Мусобақа якунларига кўра Якушева турнирнинг олтин медалини қўлга киритди. Спортчи 1:35,37 натижани кўрсатди. Кристина Морозова 1:36,5 натижа билан турнирнинг бронза медалини қўлга киритди.



Янгиликлар

Архив