SpaceX миссияси доирасида тўрт сайёҳ билан «Драгон» орбитага чиқарилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Космик туризм янги босқичга ўтди: Илон Маскнинг SpaceX компаниясининг «Драгон» (Dragon) капсуласида орбитага тўртта «ҳаваскор астронавт» чиқди, деб хабар беради Kazinform ВВСга асосланиб.

«Драгон» Илон Маскнинг SpaceX компанияси томонидан Falcon-9 ташувчи ракета орбитага чиқди.

Парвоз пайшанба куни Лондон вақти билан 1:03 да Флоридадаги Кеннеди номидаги космик марказида бўлиб ўтди ва SpaceX сайтида намойиш этилди.

Учирилгандан тахминан уч минут ўтгач, ташувчи ракетанинг биринчи босқичи Атлантика океанидаги Just Read the Instructions қалқиб чиқувчи платформага бўлиниб, қўнди.

Бир неча дақиқадан сўнг «Драгон» иккинчи босқичдан ажралиб, 575 км баландликдаги орбитага чиқди. Шундан сўнг, космонавтлар Ерни шаффоф гумбаз орқали кўра олишди.

Сайёҳлар кейинги уч кунни орбитада ўтказадилар. Миссия тугагач, капсула Атлантика океанига қўниши керак.


Сўнгги хабарлар