SpaceX компанияси Crew Dragon кемасида 4 астронавтни фазога учирди
27 Апрель 19:43

SpaceX компанияси Crew Dragon кемасида 4 астронавтни фазога учирди

NUR-SULTAN. Kazinform – Американинг SpaceX компанияси чоршанба куни Crew Dragon космик кемасини фазога учирди, деб хабар беради Kazinform.

У Халқаро космик станцияга (ХКС) тўртта астронавт юборди. Трансляция АҚШ Миллий Аэронавтика ва коинот бошқармаси (NASA) сайтида олиб борилди.

Falcon 9 ташувчи ракетаси Канавералдан (Флорида) АҚШ вақти билан соат 03:55 да учди. Freedom номини олган космик кема экипажи таркибида NASA астронавтлари Челл Линдгрен, Роберт Хайнс ва Джессика Уоткинс ҳамда Европа космик агентлиги вакили, италиялик Саманта Кристофоретти бор. Астронавтлар 200 дан ортиқ илмий тажриба ўтказиши кутилмоқда.

Янгиликлар

Архив