Валюталар курси:
    usd/kzt 478.01 eur/kzt 488.81

    rub/kzt 7.91 cny/kzt 70.76
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

SpaceX Грузияда Starlink сунъий йўлдош интернетини ишга туширишни режалаштирмоқда

23 Июнь 07:12

TBILISI. Kazinform - SpaceX компанияси Грузияда Starlink сунъий йўлдош интернет хизматини ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Грузия миллий алоқа комиссияси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Newsgeorgiaга таяниб.

Америка компаниясининг вакили маҳаллий бозордаги бўшлиқларни ўрганиш учун Грузияга келди.

«Менимча, бу - мамлакат ва телекоммуникация соҳаси учун жуда муҳим воқеа. Starlink жорий этилгандан сўнг, Грузияда сунъий йўлдош интернет мавжуд бўлади. Бу рақамли хизматлар инновацион бозорини янада ривожлантириш учун имкониятлар ойнасини очади»,- деди Миллий алоқа комиссияси аъзоси Екатерина Имедадзе SpaceX вакили билан учрашувдан сўнг.

Комиссия Starlinkнинг ишга туширилиши Грузиянинг тоғли ҳудудлари ва кенг полосали интернетга улана олмайдиган чекка ҳудудлари учун «муҳим аҳамиятга эга» эканини айтди.

Аввалроқ ҚР рақамли ривожланиш вазири Бағдат Мусин келгуси йилда Қозоғистонда Starlink (SpaceX) ва OneWeb сунъий йўлдош интернети пайдо бўлиши мумкинлигини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, SpaceX ва OneWeb каби операторлар сунъий йўлдош интернетини тақдим этиш бўйича Солиқ кодексига ўзгартириш киритишлари керак, чунки бу хизмат учун тариф жуда юқори.

Starlink - глобал сунъий йўлдош алоқа тизимининг лойиҳаси. У 2002 йилда Илон Маск томонидан асос солинган Американинг SpaceX компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Starlink тизими бутун дунё бўйлаб фойдаланувчиларни Ер орбитасига кўплаб кичик қурилмаларни жойлаштириш орқали интернетга киришни таъминлаш учун мўлжалланган. 2019 йилнинг май ойидан бери SpaceX орбитага 2000 дан ортиқ сунъий йўлдошларни олиб чиқди.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар