Соврин жамғармаси - 2 млн доллар: Астанада шахмат бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади

None
ASTANА. Кazinform – 7 апрелдан 1 майга қадар Астана шаҳрида шахмат бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон шахмат федерациясига таяниб.

«Бизда ҳақиқатан ҳам ажойиб янгилик бор! 7 апрелдан 1 майга қадар Астана шаҳрида шахмат бўйича 2023 йилги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

2022 йилги номзодлар турнири ғолиби Ян Непомняшчий ва номзодлар турнирининг иккинчи совриндори Дин Лижэнь шахмат тожи учун курашади.

ФИДЕ классик шахмат чемпионатининг бош ҳомийси - Freedom Holding Corp. Турнирнинг соврин жамғармаси эса 2 млн долларни ташкил қилади», - дейилади федерациянинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.


Сўнгги хабарлар