«Соғлом миллат» лойиҳаси натижасида Қозоғистонда ўлим даражаси 15,5 фоизга камайди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда «Соғлом миллат» лойиҳаси амалга оширилиши натижасида ўлим даражаси 15,5 фоизга камайди. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният бугун Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Таъкидлаш жоизки, 2022 йилнинг 7 ойида миллий лойиҳа тадбирларининг амалга оширилиши аҳоли саломатлигини сақлашнинг асосий кўрсаткичларини яхшилаш имконини берди. Юрак-қон томири тизими касалликларидан вафот этганлар сони 21,4 фоизга, саратон касаллигидан 8,7 фоизга, нафас олиш тизими касалликларидан 23 фоизга, сил касаллигидан 12 фоизга, аҳолининг умумий ўлим даражаси 15,5 фоизга камайди»

, - деди вазир «Соғлом миллат» миллий лойиҳаси бажарилишининг биринчи ярим йиллик якунлари бўйича ҳисоботни тақдим этаркан.

Унинг сўзларига кўра, 2021 йил охирида миллий лойиҳанинг барча тадбирлари амалга оширилиб, кўрсаткичларнинг режалаштирилган кўрсаткичларига эришилди.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар