Соғлиқни сақлаш бўйича глобал рейтингда Қозоғистон 53-ўринда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон соғлиқни сақлаш даражаси бўйича дунёдаги 93 мамлакат ичида 53-ўринни эгаллаб турибди, деб хабар берди Kazinform Ranking.kz сайтига таяниб.

Дунёдаги энг йирик маълумотлар базаси бўлган Numbeo соғлиқни сақлаш даражаси рейтингини эълон қилди.

Ушбу рейтингда Қозоғистон 93 мамлакат ичида 53-ўринни эгаллади. МДҲ давлатлари орасидаги соғлиқни сақлаш сифати кўрсаткичлари бўйича ҳам юқори кўрсаткичга эга.

Ушбу рўйхатда Беларусь (59-ўрин), Россия (63-ўрин), Украина (78-ўрин) ва Озарбайжон (91-ўрин) Қозоғистондан кейин турибди.

Рейтингда соғлиқни сақлаш тизимининг иш сифати, тиббий асбоб-ускуналар, жиҳозлар билан таъминланиш даражаси, тиббиёт ходимлари ва тиббиёт ходимларининг касбий маҳорати, клиникаларда даволаниш нархи ва бошқа кўрсаткичлар баҳоланади.

Шу нуқтаи назардан, Тайвань, Жанубий Корея, Франция, Япония ва Дания кучли бешликка кирган.

2020 йил январь-июль ойларида Қозоғистонда жами 749,2 млрд тенгелик соғлиқни сақлаш хизматлари кўрсатилган. Бу бир йил олдинги кўрсаткичдан 19,2 фоизга кўпдир.

Шу билан бирга, ушбу хизматларнинг 80,4%и бюджет маблағлари ҳисобидан, 11,8% аҳоли ҳисобидан, 7,8% корхоналар ҳисобидан амалга оширилади.

Минтақалар бўйича соғлиқни сақлаш хизматларининг аксарияти Алматида кўрсатилади: 128,5 миллиард тенге - бу ўтган йилги кўрсаткичдан 22,6% кўпроқ. Иккинчи ва учинчи ўринларда Нур-Султан шаҳри (104,2 млрд тенге, + 10,1%) ва Қарағанди вилояти (53,1 млрд тенге, + 24%) трурибди.

Сўнгги хабарлар