Словенияда ёнғин туфайли ўқ-дорилар портламоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Словенияда кучли ёнғин зонасида бўлган учта қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинди. Мамлакат расмийлари буни мустақил республиканинг 30 йиллик тарихидаги энг йирик ёнғин деб атамоқда, дея хабар бермоқда Kazinform Euronews телеканалига таяниб.

Ёнғин 2 минг гектардан ортиқ майдонни қамраб олган. Юқори ҳарорат туфайли Биринчи жаҳон уруши пайтидаги жанглардан бери ерда ётган ўқ-дорилар портлаяпти. Қўшнилар словениялик ўт ўчирувчиларга фаол ёрдам бермоқда.

Францияда сўнгги кунларда ҳаво ҳарорати бироз пасайиб кетди, бу эса ўт ўчирувчиларга Жиронда аланга тарқалишини назорат қилишга ёрдам берди. Ушбу минтақада ёнғин аллақачон 20 минг гектардан ортиқ ўрмонни йўқ қилган ва 36 минг киши эвакуация қилинишига сабаб бўлган. Аммо синоптикларнинг огоҳлантиришича, дам олиш кунлари мамлакат ғарбида яна жазирама кутилмоқда.

Испанияда ҳозирча мамлакат шимоли ва ғарбидаги ўрмон ёнғинларини назорат қилишнинг имкони бўлмаяпти. Ҳали ҳам тўққизта катта ёнғин ўчоғи мавжуд. Виго провинциясида ҳарбийлар ўт ўчирувчиларга ёрдамга келади. Ёнғин билан курашиш учун ҳали ҳам кучли шамол ва иссиқлик олдини олади. Қиролликда ёнғин хавфининг ниҳоятда юқори даражаси сақланиб қолмоқда.

Фото: ru.euronews.com

Сўнгги хабарлар