Ўскеменлик икки талаба инсон терисини ёшартирувчи малҳам ишлаб чиқди

None
ÓSKEMEN. Kazinform – Шарқий Қозоғистон вилоятида икки талаба инсон терисини ёшартирувчи малҳам ишлаб чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

С.Аманжолов номидаги Шарқий Қозоғистон университети талабалари эркак асалари гомогенатидан малҳам ишлаб чиқди. Илмий ишнинг мақсади инсон терисини озиқлантириш ва ёшартиришдир.

Махсус лойиҳа муаллифлари «Ўрмон ресурслари» ва «Биология» таълим йўналишларининг 2-курс талабалари Дарья Жукова ва Оразали Сабитовлардир. Таркибида липидлар, аминокислоталар, сут, олма кислотаси, янтар кислотаси ва эфирларни ўз ичига олган малҳам маҳсулоти фойдали моддаларга жуда бой.

«Профилактик ва терапевтик малҳам ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз. Унинг асоси прополисдир. Иситиш орқали аралашма керакли қалинликка келтирилади. Кейин гомогенат махсус қоидага мувофиқ қўшилади. Ўйлаймизки, маҳсулот ўзининг мавжудлиги ва самарадорлиги билан кўпчиликка манзур бўлади. Талабаларнинг таъкидлашича, у қуруқ тери, куйиш ва бошқа тери шикастланишларини даволашда ишлатилиши мумкин».

Эслатиб ўтамиз, бундай маҳсулот Қозоғистонда илгари ишлаб чиқарилмаган.

Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекули

Сўнгги хабарлар