Ўскеменда ёнаётган уйдан 3 кишини қутқариб қолган киши тақдирланди

None
ÓSKEMEN. Kazinform – Ўскеменда ёнғиндан бир неча одамни қутқарган қаҳрамонлар тақдирланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Шарқий Қозоғистон вилояти Фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот хизмати хабарига кўра, Ўскеменда бир неча одамни қутқарган кишилар Фавқулодда вазиятлар вазири буйруғи билан тақдирланди.

30 ноябр куни соат 02.21 да Бажов кўчасидаги турар-жой биносида ёнғин содир бўлди. Томнинг ёғоч конструкциялари, мебеллар, маиший техника ва шахсий буюмлар ёнаётган эди. Ўт ўчирувчилар етиб келгунига қадар ёнидан ўтиб кетаётган гувоҳ Рустем Сарипов дарҳол қўшни яшовчи Николай Саломаевни уйғотди. Улар деразани синдириб, 74 ёшли уй эгасини топиб, ташқарига олиб чиқишди.

Айнан ўша тунда шаҳарда яшовчи Андрей Ильенков Дальневосточная кўчасида ёнаётган уйдан уч кишини қутқариб қолди. Улардан бири бола эди. Бугун қаҳрамонларга «Фавқулодда вазиятда кўрсатган жасорати учун» кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.

Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекули

Сўнгги хабарлар