+7 (701) 759 90 19
USD 435.54 EUR 473.08
RUB 5.76 CNY 61.64
Янгиликлар

Ўскемен шаҳрида қонунбузарликларни ақлли камералар аниқламоқда

5 Февраль 10:16
Баҳам кўринг:
Ўскемен шаҳрида қонунбузарликларни ақлли камералар аниқламоқда

ÓSKEMEN. Kazinform – Ўскемен шаҳри чорраҳаларига қўйилган «Сергек» ақлли камералари бир ой ичида 300дан зиёд қонунбузарлик аниқлаган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Кўркем Телеком» МЧЖ тарқатган маълумотларга кўра, 1-30 январь оралиғида «Сергек» видеоназорат камералари 345 та қонунбузарлик аниқлаган. Шундан 220 таси майда безорилик, 73 таси жамоат жойларида спиртчи ичимликлар ичиш, 47 таси йўл-транспорт ҳодисалари, 1 таси ўғриликдир.

Таъкидлаб ўтамиз, бугунги кунда Шарқий Қозоғистон вилояти марказида 1700 та интеллектуал камералар бор. Уларнинг аксарияти чорраҳаларга, савдо марказлари ва одамлар гавжум жойларга ўрнатилган.

Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекўғли


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив