+7 (701) 759 90 19
USD 428.05 EUR 501.2
RUB 5.47 CNY 63.87
Янгиликлар

Сирдарё ёнидаги қадимий Асанас шаҳрида комплекс археологик қазишма ишлари бошланди

21 Август 13:05
Баҳам кўринг:
Сирдарё ёнидаги қадимий Асанас шаҳрида комплекс археологик қазишма ишлари бошланди

QYZYLORDA. Kazinform - Қизилўрда вилоятининг Асанас шаҳрида комплекс археологик қазишма ишлари бошланди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ушбу қазишмалар Олтин Ўрданинг 750 йиллиги доирасида олиб борилмоқда.

Қазишма ишлари Қорқит ата Қизилўрда давлат университети қошидаги «Археология ва этнография» тадқиқот маркази томонидан олиб борилмоқда. Маҳаллий археологлар томонидан қазиб олинган муҳим объектлар узоқ вақт сақлаш учун вилоят музейлари фондларига ўтказилади.

Асанас шаҳарчаси Олтин Ўрда даврига оид ёдгорликлардан биридир. Шу сабабли археологик тадқиқотлар келгуси йилларда ҳам давом этади. Бундан ташқари, шаҳар ҳудудини ҳимоя зонасига мувофиқ тўсиш режалаштирилган. Қадимий шаҳар «Қозоғистоннинг муқаддас қадамжолари географияси» лойиҳасига киритилган. Асанас маҳаллий аҳамиятга эга тарихий ва маданий ёдгорликдир. У Қизилўрдадан 48 км жануби-шарқда, Сирдарё туманининг Айдарли қишлоғидан 8 км узоқликда жойлашган.



Асанас Буюк Ипак йўли ёқасида жойлашган йирик иқтисодий, савдо ва ҳудудий аҳамиятга эга шаҳарлардан бири бўлган.



«Ёзма манбаларга кўра, Асанас мўғул истилосидан кейин, Сирдарё бўйидаги бошқа шаҳарлар каби тез орада тикланиб, XIV-ХV асрларга қадар гуллаб-яшнаган. Асанас шаҳрини илк бор 1899 йилда В.А.Каллаур тадқиқ қилган. Кейинчалик 1960-1961 ва 1968 йилларда Хоразм археологик ва этнографик экспедицияси у ҳақда кўплаб қимматли маълумотларни тўплади», - дейди маҳаллий олимлар.


Муаллиф: Адилжан Умбет


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив