Сирдарё ҳавзасида вазият барқарорлашди – Қозоғистон Экология вазирлиги

None
ASTANA. Kazinform - Сирдарё ҳавзасида вазият барқарорлашди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Серикқали Брекешев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Маиший сув манбаларида кескин сув танқислиги кузатилмади. Тақдим этилган аризалар бўйича сув тўлиқ ҳажмда таъминланди. Қайд этиш жоизки, гидрологик прогнозларга асосланиб, Сирдарё трансчегаравий дарёси ҳавзасида сувдан фойдаланишда мураккаб вазият юзага келиши кутилган эди. Бироқ кўрилган чоралар ва иқлим шароити туфайли сув хўжалигидаги вазият барқарорлашди»

, — деди Серикқали Брекешев Ҳукумат йиғилишида.

Агентлик маълумотларига кўра, Шардара сув омборига сув оқими 2,5 баробардан зиёд кўпайган. Бу Шардара сув омборини 5 миллиард куб метргача тўлдириш ва Кўксарай контррегуляторига 822 миллион куб метргача сув тўплаш имконини берди.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Фото: yujanka.kz

Сўнгги хабарлар