Валюталар курси:
    usd/kzt 434.84 eur/kzt 498.2

    rub/kzt 5.72 cny/kzt 68.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -8 °С
Алматы: 4 °С

Синоптиклар Ўзбекистондаги чанг бўронининг сунъий йўлдош орқали олинган тасвирини тақдим этишди

9 Ноябрь 15:30

TASHKENT. Kazinform - Синоптиклар Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларини қоплаган чанг туманининг сунъий йўлдош орқали олинган суратини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири Ўзгидрометга таяниб.

Суратга олинган чанг бўронлари Ўзбекистоннинг Тошкент, Сирдарё, қисман Жиззах ва Фарғона вилоятларида, шунингдек, Қозоғистоннинг жанубий вилоятлари ва Тожикистоннинг айрим вилоятларида қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, 4 ноябр куни Ўзбекистон ҳудудини синоптикларнинг маълумотларига кўра, 150 йил ичида биринчи марта кузатган аномал чанг бўрони қоплаган эди. Ҳодиса бир неча кун давом этди, оқибатлари ҳали ҳам сезилмоқда. Дастлабки кунларда ҳаводаги чанг ва қумнинг концентрацияси меъёрдан 30 баравар ошган.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар