Синоптиклар Россияда ўрмон ёнғинлари билан боғлиқ вазият кескинлашишини тахмин қилмоқдалар

None
None
MOSKVA. TASS - Kazinform- Яқин кунларда Волга бўйи, Хабаровск ўлкаси, Урал ва Якутиянинг жанубида юқори даражадаги ёнғин хавфи прогноз қилинмоқда, деб хабар беради Kazinform TASS агентлигига таяниб.

Бу ҳақда ТАССга Россия Гидрометеорология марказининг илмий директори Роман Вилфанд хабар берди.

«Волга федерал округи ва Уралда иссиқлик туфайли ёнғин хавфи юқори. Ўрмонларда табиий ёнғин ўчоқлари пайдо бўлиши мумкин «, - деди у.

Вилфанднинг сўзларига кўра, яқин кунларда Якутия жанубида ва Хабаровск ўлкасида янги ўрмон ёнғинлари хавфи юқори бўлиши кутилмоқда.

»Қийин вазият, чунки юқори ҳарорат кузатилади, Якутия жанубида ва Хабаровск ўлкасида [кутилмоқда]«, - деди метеоролог.

Сўнгги хабарлар