Сингапурда энди фақат эмланган одамлар коронавирусдан бепул даволаниши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Германияда феврал ойидан бери биринчи марта коронавирусдан вафот этганлар сони кунига 500 нафардан ошди, дея хабар беради Кazinform COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси Telegram-каналига таяниб.

Германияда пандемия пайтида вафот этганларнинг умумий сони 104 047 нафарга етди. Роберт Кох вирусология институти маълумотларига кўра, 24 соат ичида 69 601 та янги коронавирус инфекцияси ҳолати қайд этилган.

Сингапур ҳукумати вакцинация курсидан ўтмаган одамларга коронавирусни даволаш учун пул тўлашни тўхтатади. Соғлиқни сақлаш вазири Он Е Куннинг сўзларига кўра, коронавирус инфекциясидан тикланиш қиммат даволанишни талаб қилади ва беморларнинг аксарияти эмланмаган. 12 ёшгача бўлган болалар ва тиббий кўрсаткичлар бўйича иммунизация қилинмаган фуқаролар бепул даволанади.

Украина Президенти Владимир Зеленский фуқароларга эмлаш учун 1000 гривна ўтказиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу тахминан 2,7 минг рубл. Украина аҳолиси 19 декабрдан бошлаб ушбу маблағлардан фойдаланиши мумкин бўлади. Бу пулга Украинада спорт залига, кинога, театрга, музейга, кўргазмага ёки саёҳатга чипта сотиб олиш мумкин.


Сўнгги хабарлар