Сингапур Президентининг Астанага ташрифи давомида қандай ҳужжатлар имзоланди

Фото: Фото: t.me/aqorda_resmi
ASTANA. Kazinform – Сингапур Президенти Ҳалима Якобнинг Астанага давлат ташрифи доирасида бир қатор ҳужжатлар имзоланди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Имзоланган қўшма ҳужжатлар:

1. Қозоғистон Республикаси ва Сингапур Республикаси ўртасида хизматлар савдоси ва инвестициялар тўғрисидаги битим;

2. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Сингапур Республикаси Ҳукумати ўртасида Марказий Осиё давлатлари давлат хизматчилари салоҳиятини ошириш дастури доирасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум (C5);

3. «Астана» халқаро молия маркази ва «Enterprise Singapore» ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;

4. «QazTrade» Савдо сиёсатини ривожлантириш маркази» АЖ ва «Enterprise Singapore» ўртасида ўзаро англашув меморандуми.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ақордада Сингапур Президенти Ҳалима Якубни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Кейинроқ Қозоғистон ва Сингапур раҳбарлари музокара ўтказди.

Сўнгги хабарлар