Симптомсиз беморлар учун карантин муддати қисқартирилди – ҚР ССВ
25 Январь 12:27

Симптомсиз беморлар учун карантин муддати қисқартирилди – ҚР ССВ

NUR-SULTAN. Kazinform – Яқин алоқада бўлган ва симптомасиз беморлар учун карантин муддати қисқартирилди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Омикрон» версиясидан келиб чиққан коронавирус инфекциясининг тарқалиш тезлиги ва кечишининг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда, карантин ва «Ashyq»даги ҳолатини ўзгартириш шартлари қайта кўриб чиқилди. Шундай қилиб, яқин алоқада бўлган ва симптомасиз бўлган беморлар учун карантин муддати 14 кундан 10 кунгача қисқартирилди. Шу билан бирга, агар 7 кундан кейин ПЗР тести манфий натижа кўрсатса, карантин тугайди», -деди вазир.

Шунингдек, агар бирон сабабга кўра 7 кундан кейин ПЗР тестидан ўтмаган бўлса, карантин текширувларсиз 10 куни тугайди.

«Бу шартлар бош давлат санитария врачининг чеклов чоралари ва иш тартиби ва «Ashyq» мақомидаги ўзгаришлар тўғрисидаги қарорларида ўз аксини топган», - деди Ажар Ғиният.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Янгиликлар

Архив