Silicon Valley Bankнинг янги эгаси юзлаб ходимларни қисқартиради

None
Фото: Getty Images
NEW YORK. Kazinform – Silicon Valley Bankни янги зарбалар кутяпти. Банкнинг янги эгаси First Citizens 500 га яқин ходимини ишдан бўшатишга қарор қилди, деб хабар беради Kazinform BBC Newsга таяниб.

Қарор компания томонидан банк сотиб олинганидан атиги икки ой ўтгач қабул қилинди.

Silicon Valley Bankнинг қулаши АҚШнинг бошқа банклар инқирози хавфини кучайтирди ва бу мамлакат расмийларини аралашишга мажбур қилди.

Банкнинг Буюк Британиядаги бўлими март ойида Лондонда жойлашган HSBC томонидан номинал 1 фунт стерлингга (1,25 доллар) сотиб олинган эди. Шу ой бошида HSBC банкни сотиб олиш натижасида унинг фойдаси 1,5 миллиард долларга ошганини айтди.

First Citizens ижрочи директори Фрэнк Холдинг банк жорий йил бошида дуч келган қийинчиликларни қайд этди ва қисқартиришлар мижозлар билан ишлайдиган ходимлар эмас, балки корпоратив функциялардаги ходимлар учун бўлишини айтди.

BBC News хулосасига кўра, иш ўринларини қисқартириш умумий ишчи кучининг тахминан 3 фоизини ташкил қилади.


Сўнгги хабарлар