Сиёсий партияларнинг сайловолди дебатлари 16 март куни бўлиб ўтади

None
ASTANА. Кazinform – 19 март куни бўлиб ўтадиган Мажилис ва маслиҳат депутатлари сайловлари олдидан сиёсий партиялар дебати санаси белгиланди, деб хабар бермоқда Кazinform мухбири.

«Қозоғистон Республикасининг «Сайлов тўғрисида»ги қонунининг 28-моддаси 3-бандига мувофиқ, Марказий сайлов комиссияси сайловда иштирок этувчи сиёсий партияларнинг дебатларини ташкил этади. Шу муносабат билан Марказий сайлов комиссияси ўз ваколатига кўра дебат ўтказиш тартиби ва тамойилларини тасдиқлади. Қарорга кўра, сиёсий партияларнинг дебатлари 2023 йил 16 мартга белгиланган», — деди Марказий сайлов комиссияси аъзоси Анастасия Шчегорцова.

Теледебат «Хабар» телеканалида намойиш этилади.

«Теледебат ўтказиш тўғрисидаги қарор бир овоздан қабул қилинди. Мазкур қарор Мажилисга сайловда иштирок этувчи сайлов штаблари диққатига етказилсин. Марказий сайлов аппарати «Хабар» агентлиги билан сайловолди дебатларини ўтказиш бўйича шартнома тузсин, – деди Марказий сайлов комиссияси раиси Нурлан Абдиров.

Аввалроқ, парламент сайловида 12 миллиондан ортиқ сайловчи рўйхатга олингани ҳақида хабар берган эдик.

26 феврал ҳолатига кўра, Марказий сайлов комиссиясида 12 миллион 32 минг 550 нафар сайловчи рўйхатга олинган.

Муаллиф: Даулет Изтилеу
Сўнгги хабарлар