Сиёсий партиялар қуриш ва рўйхатдан ўтказиш осонлаштирилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда сиёсий партиялар қуриш ва рўйхатдан ўтказиш осонлаштирилади. Бу ҳақда бугун Адлия вазирлиги Қонунчилик департаменти директори Олжас Данабеков маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бу – Давлат раҳбарининг топшириғи. Сиёсий партиялар қуриш ва рўйхатдан ўтказиш учун керак бўладиган одамлар сонини 40 мингдан 20 минггача камайтириш масаласини ҚР «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Қонунига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали хал қилинади. Бу борада сиёсий партияларни қуриш учун талаб қилинадиган ҳозирги нормалар 10 йилдан бери сақланиб келмоқда ва Президент айтганларидек, бу ўтган давр талабларига мос эди», - деди Олжас Данабеков ҚР Адлия вазирлиги Жамоатчилик кенгаши мажлисида.

Департамент раҳбари бу борадаги халқаро тажрибаларни атрофлича ўрганиш натижасида, ҳар хил давлатларда турли хил ўзгачаликлар борлиги аниқланганини таъкидлади.

«Ушбу ҳолат давлатнинг сиёсий ва маъмурий тузумига, аҳоли сонига кўра аниқланади. Президент ташаббусидан мақсад – кўппартивийлик тамойилини чуқурлаштириш ва уларнинг давлатнинг ҳаётига аралашувини таъминлаш», - деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар