22.02.2023 22:21 Қозоғистон ва Ўзбекистон вакиллари «Дарбаза – Мақтаарал» темир йўл линияси қурилишини муҳокама қилди ASTANА. Kazinform - Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Марат Қарабаев Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Саидикром Ниёзхўжаев билан учрашди. Бу ҳақда Kazinform ҚР ИИРВ матбуот хизматига таяниб хабар беради.
22.02.2023 18:50 Давлат раҳбари Миллий қурултой аъзосини қабул қилди ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий қурултой аъзоси Талғат Қалиевни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда.
21.02.2023 22:45 Қозоғистон Тожикистонга гуманитар ёрдам сифатида 5 минг тонна мазут берди DUSHANBE. Кazinform – Қозоғистоннинг Тожикистондаги Элчиси Уалихан Тўреханов Қозоғистоннинг 5 минг тонна мазут учун расмий гуманитар ёрдам сертификатини Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Давлат моддий захиралари агентлиги директори Нурмаҳмад Аҳмадзодага топширди. Бу ҳақда Kazinform Ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар беради.
21.02.2023 18:07 Қасим-Жомарт Тоқаев «Родина» агрофирмаси бош директорини қабул қилди ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев «Родина» агрофирмаси бош директори Иван Сауэрни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.
21.02.2023 16:15 Тенгиз конида ишчиларнинг 95 фоизи - қозоғистонликлар ALMATY. Кazinform – Атирау вилояти Тенгиз конида нефть қазиб олувчи «Тенгизшевройл» МЧЖда қозоғистонлик ишчиларнинг тўлиқ иш кунидаги улуши 94,8 фоизга етди. Бу ҳақда жамиятнинг бош директори Кевин Лайон ОАВ вакиллари билан учрашувда айтиб ўтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
21.02.2023 15:21 ҚР Президенти Ҳукуматга қишлоқ хўжалиги аҳволини чуқур таҳлил қилиш бўйича топшириқ берди ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев аграр бизнес вакиллари билан учрашди, дея хабар беради Ақорда.