18.03.2023 12:40 Буюк Британия Ташқи ишлар вазири илк бор Қозоғистонга расмий ташриф билан келди ASTANA. Kazinform – Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли пойтахтга илк бор ташриф буюрди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
18.03.2023 11:14 Бокуда Қозоғистон ва Озарбайжон ТИВ раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ермухамбет Қониспаев ва унинг озарбайжонлик ҳамкасби Халаф Халафов 16 март куни Бокуда икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди, деб хабар беради Kazinform.
17.03.2023 21:10 Қозоғистондаги сайлов тажрибаси биз учун қизиқ – Беларусь вакили ASTANА. Кazinform – Қозоғистоннинг депутатлар сайловини ўтказиш тажрибаси Беларусь учун қизиқарли. Бу ҳақда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг Ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича доимий қўмитаси раиси, Беларусь Республикаси Миллий Ассамблеяси Вакиллар палатаси хавфсизлик бўйича доимий қўмитаси раиси ўринбосари Александр Маркевич маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
17.03.2023 20:51 Қозоғистон ўтган йили уран савдосидан қанча даромад олди ASTANА. Кazinform – ОАВ вакиллари иштирокида ўтказилган брифингда «Қазатомсаноат» АЖ бошқаруви раиси Ержан Муқанов компания ўтган йили уран савдосидан қанча даромад олганини айтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
17.03.2023 19:15 Туркистон вилоятида олтингугурт заводи қурилиши қачон бошланади ASTANА. Kazinform – «Қазатомсаноат» АЖ бошқаруви раиси Ержан Муқанов Туркистон вилоятида қуриладиган олтингугурт кислотаси ишлаб чиқарувчи завод қурилиши қачон бошланишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
17.03.2023 17:41 Давлат раҳбари БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари билан учрашди ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Турк билан учрашди, деб хабар беради Ақорда.
17.03.2023 17:30 Сайлов-2023: ОАВда 10 000 га яқин тарғибот-ташвиқот материаллари эълон қилинди ASTANА. Кazinform – ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири ўринбосари Қанат Исқақов сайловолди ташвиқоти давомида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган материаллар натижалари билан таништирди, деб хабар беради Каzinform мухбири.
17.03.2023 15:40 Сайлов участкаларида санитария талабларига риоя этилиши шарт - қўмита ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси сайлов куни арафасида юқумли касалликлардан ҳимояланиш чораларини эслатди, дея хабар беради Кazinform.
17.03.2023 13:52 Қозоғистондаги сайловни ЕХҲТ Парламент Ассамблеясининг 80 га яқин вакили кузатади ASTANA. Kazinform – ҚР Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти кузатувчилари қисқа муддатли миссияси раҳбари Ирен Хараламбидес ва ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси миссияси раҳбари Рейнхольд Лопатка билан учрашди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
16.03.2023 21:57 Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Туркияга амалий ташрифи якунланди АNKARА. Кazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Туркия Республикасига амалий ташрифи якунланди, дея хабар беради Ақорда.
16.03.2023 21:10 Қозоғистонда 2025 йилгача ёғочни қайта ишлаш саноатида 21 та лойиҳа амалга оширилади ASTANА. Кazinform - 2025 йилгача ёғочни қайта ишлаш саноатида 21 та лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Роман Склярнинг Сенат депутатлари саволига берган жавобида айтилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
16.03.2023 19:40 ҚР Сенати Ижтимоий кодексни қабул қилди ASTANА. Кazinform – Бугун Сенатнинг умумий йиғилишида Қозоғистон Республикасининг Ижтимоий кодекси ва турдош қонунлар қабул қилинди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
16.03.2023 19:20 Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарани демаркация қилиш жараёнини якунлади ASTANА. Кazinform – Бугун Сенатнинг умумий мажлисида «Икки давлат ўртасида Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
16.03.2023 19:02 Қозоғистон Туркиядаги табиий офат бўлган ҳудудда ижтимоий объект қуриб беришга тайёр АNKARА. Кazinform – Қозоғистон Туркиядаги табиий офат бўлган ҳудудда ижтимоий объект қуриб беришга тайёр. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Туркий давлатлар ташкилотининг «Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар менежменти, гуманитар ёрдам» номли навбатдан ташқари саммитида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.
16.03.2023 18:45 Бу йил Туркистонда Туркий давлатлар ташкилотининг юбилей саммити бўлиб ўтади АNKARА. Кazinform – Октябрь ойида Туркистонда Туркий давлатлар ташкилотининг юбилей саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Туркий давлатлар ташкилотининг «Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар менежменти, гуманитар ёрдам» навбатдан ташқари саммитида маълум қилди, дея хабар беради Каzinform Ақордага таяниб.
16.03.2023 18:25 Бугун сиёсий партиялар вакиллари ўртасида сайловолди дебат бўлиб ўтади ASTANА. Кazinform – Бугун «Хабар» телеканалининг жонли эфирида Мажилис сайловида иштирок этаётган 7 та сиёсий партия вакиллари ўртасида дебат бўлиб ўтади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
16.03.2023 18:08 Қасим-Жомарт Тоқаев ТДТга аъзо давлатлар вакилларини Кўнгиллилар форумига таклиф қилди АNKARА. Кazinform – «Ташкилотимизга аъзо мамлакатлар вакилларини бу йил Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган Кўнгиллилар форумига таклиф қиламан». Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Туркий давлатлар ташкилотининг «Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар менежменти, гуманитар ёрдам» номли навбатдан ташқари саммитда шундай таклиф билан чиқди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.
16.03.2023 17:55 Қасим-Жомарт Тоқаев: Турк халқининг қайғуси бутун туркийларнинг қайғусидир АNKARА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Туркий давлатлар ташкилотининг «Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар менежменти, гуманитар ёрдам» навбатдан ташқари саммитида нутқ сўзлади, деб хабар беради Ақорда.
16.03.2023 17:40 Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара чизиғи 5 километрга узайтирилади ASTANА. Кazinform – Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара чизиғи 5 километрга узайтирилади. Бу ҳақда Сенатнинг ялпи мажлисидан сўнг ҚР Ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
16.03.2023 16:49 Президент Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Конгресс марказига келди АNKARА. Кazinform – Икки томонлама музокаралардан сўнг Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ва Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида иштирок этиш учун Конгресс марказига келишди, деб хабар беради Ақорда.