17.05.2023 12:59 ҚР Президенти давлат ташрифи билан Хитойга борди ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи билан борди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.
16.05.2023 22:36 ҚР Сенати спикери «Бельгия-Қозоғистон» дўстлик гуруҳи раиси билан учрашди ASTANА. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати спикери Маулен Ашимбаев «Бельгия-Қозоғистон» дўстлик гуруҳи раиси Тим Ванденпут бошчилигидаги Бельгия Парламенти депутатлари делегацияси билан учрашди. Томонлар икки томонлама ҳамкорлик ва парламентлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдилар. Бу ҳақда Kazinform Сенат матбуот хизматига таяниб хабар беради.
16.05.2023 21:40 Хитой супермаркетларида Қозоғистон маҳсулотлари бурчаги очилади XIAN. Кazinform – Қозоғистоннинг Хитойнинг Сиань шаҳрида бўлиб ўтган савдо-иқтисодий миссияси доирасида KazakhExport миллий экспорт суғурта компанияси ва Wuhan Asia Europe Logistics Co халқаро логистика компанияси ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади, деб хабар беради Кazinform KazakhExport матбуот хизматига таяниб.
16.05.2023 18:52 Қозоғистон ва Сингапур ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни очиш ишлари олиб борилмоқда ASTANA - SINGAPUR. Kazinform - Парвозлар географиясини кенгайтириш ва халқаро рейсларни кўпайтириш доирасида Қозоғистон ва Сингапур оʻртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар очиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Kazinform Фуқаро авиацияси қўмитаси матбуот хизматига таяниб хабар беради.
16.05.2023 17:48 Президент бокс бўйича жаҳон чемпионати совриндорларини қабул қилди ASTANA. Кazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон пойтахти Тошкентда ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионати ғолиблари – Санжар Ташкенбай, Маҳмуд Сабирхан, Асланбек Шимбергенов, Нурбек Оралбай ва кумуш медал совриндори Дулат Бекбауовни, шунингдек, бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси аъзолари ва мураббийларини қабул қилди. Бу ҳақда Kazinform Ақордага таяниб хабар беради.
16.05.2023 15:10 Давлат раҳбари Марказий сайлов комиссияси раиси Нурлан Абдировни қабул қилди ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Марказий сайлов комиссияси раиси Нурлан Абдировни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.
16.05.2023 13:17 ҚР Президенти Миллий банкнинг йиллик ҳисоботини қабул қилди ASTANA. Kazinform – Ақордада Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Миллий банкнинг 2022 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот тақдим этилди, деб хабар беради Kazinform.
16.05.2023 13:00 Қозоғистон Россия газини Ўзбекистонга транзит қилиш имкониятларини муҳокама қилмоқда ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Россия газини Ўзбекистонга транзит қилиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда ҚР Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
16.05.2023 10:54 Қозоғистон Бош вазири UNFPA ижрочи директори билан учрашди ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари, UNFPA ижрочи директори Наталия Канем билан учрашди, дея хабар беради Kazinform.
16.05.2023 10:16 Қозоғистондан ЕИ мамлакатларига ташриф буюрадиган фуқаролар учун виза режими енгиллаштирилади BRÚSSEL. Kazinform – ҚР Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу Брюсселга иш сафари доирасида Европанинг ички ишлар бўйича комиссари Ильва Йоханссон билан учрашув ўтказди, дея хабар беради Кazinform.
15.05.2023 20:12 Президент Эрдоғанни сайловнинг биринчи босқичидаги ғалабаси билан табриклади ASTANA. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.
15.05.2023 19:50 Президент сув ва экологик муаммолар бўйича топшириқлар берди ASTANA. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда экология ва сув хавфсизлиги масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Kazinform Ақордага таяниб хабар беради.
15.05.2023 19:25 Давлат раҳбари республика ота-оналар форумига табрик йўллади АSTANA. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев «Ұрпақтар сабақтастығы» деб номланган республика ота-оналар форуми иштирокчиларига табрик йўллади, деб хабар беради Kazinform.
15.05.2023 15:25 Қозоғистондаги барча мудофаа саноати ташкилотлари стратегик объект ҳисобланади ASTANА. Kazinform – Мажилис депутати, Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси Айгул Қуспан мудофаа саноати ташкилотларини стратегик объектларга таснифлаш механизмлари ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
14.05.2023 20:53 Қасим-Жомарт Тоқаев бокс бўйича жаҳон чемпионати ғолибларини табриклади ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Тошкентда бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати ғолибларини табриклади, дея хабар беради Kazinform.
13.05.2023 15:09 Қозоғистонда ирригация ускуналари ишлаб чиқарувчи завод қурилади ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда 2024 йилда қиймати 20 млн. долларлик суғориш ускуналари ишлаб чиқарувчи завод очиш режалаштирилган, деб хабар беради Kazinform ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлигига таяниб.
13.05.2023 13:27 Сеулда сайёҳлик кўргазмасида Қозоғистон энг яхши тадбир учун тақдирланди SEOUL. Kazinform – Қозоғистон Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида бўлиб ўтган SITF (Seoul International Travel Fair) халқаро сайёҳлик кўргазмасида иштирок этди, дея хабар беради Kazinform.
12.05.2023 22:19 Қасим-Жомарт Тоқаев Хитой телеканалига берган интервьюсида нима деди ASTANA. Kazinform – Kazinform ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Хитойнинг CCTV телеканалига берган интервьюсидан парчаларни эълон қилди.
12.05.2023 18:57 Қозоғистон элчиси Озарбайжон ташқи ишлар вазири билан учрашди BAKU. Кazinform – Қозоғистон Республикасининг Озарбайжондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Алим Байель ушбу мамлакат ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан учрашди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
12.05.2023 18:02 Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги протокол ратификация қилинди ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев «1996 йил 26 августдаги Қозоғистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги баённомани ратификация қилиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси қонунини имзолади«, – деб хабар беради Kazinform.