Сицилияда тропик довул оқибатида икки киши ҳалок бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Сицилияда кучли тропик довул ва кучли ёмғир оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди. Шамол тезлиги соатига 120 километрга етди, деб ёзади Kazinform BBCга таяниб.

Катания шаҳри энг кўп жабр кўрди. Машҳур тарихий майдон, балиқ бозори ва маҳаллий шифохона сув остида қолган. Шаҳарда чироқлар ўчди.

Душанба куни Катанияга яқин жойлашган Скордия шаҳридаги циклон оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Унинг машинаси сув остида қолган. Машинада у билан бирга бўлган хотини изсиз ғойиб бўлди.

Сешанба куни Катания яқинидаги Гравина шаҳрида яна бир киши ҳалок бўлди. У сув босган машинадан чиқа олмади.

Довул дам олиш кунларида сусайиши мумкин, шунинг учун Катания мэри аҳолига уйларини тарк этмасликни маслаҳат берди.




Сўнгги хабарлар