Сибирда 35 даражагача иссиқ бўлади

None
None
МОSKVA. Kazinform - Кемерово, Омск, Томск, Новосибирск, Иркутск вилоятлари, Олтой ўлкаси, Хакасия ва Тувада кучли жазирама муносабати билан чанг бўрони ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди. Яқин уч кун ичида бу ҳудудларда ҳаво ҳарорати 30-35 даражагача кўтарилади, дея маълум қилди Россия Гидрометеорология маркази илмий раҳбари Роман Вилфанд. Бу ҳақда Kazinform TASSга таяниб хабар беради.

«Кемерово, Томск, Новосибирск, Омск, Иркутск вилоятлари, Олтой ўлкасида иссиқлик қайтмоқда. 13-15 июн кунлари ҳаво ҳарорати 30 даражадан юқори бўлади ва бу хавфли ҳодиса. Чанг бўрони ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди», - деди у.

Вилфанднинг сўзларига кўра, Хакасия ва Тувада бу кунларда ҳаво ҳарорати янада юқори — 35 даража иссиқ бўлади. Кейин аста-секин иссиқлик пасая бошлайди.


Сўнгги хабарлар