Си Цзиньпин учинчи муддатга ХХР раҳбари этиб қайта сайланди

None
PEKIN. Kazinform – Бутунхитой халқ вакиллари кенгашининг (БХХВК, парламент) депутатлари Си Цзиньпинни учинчи беш йиллик муддатга Хитой Халқ Республикаси раиси этиб сайлади. Бу ҳақда жума куни «Синьхуа» агентлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

БХХВК депутатлари овоз бериш жараёнида бир овоздан Си Цзиньпинни қўллаб-қувватлади.

Си Цзиньпин, шунингдек, ХХР Марказий ҳарбий кенгаши раиси этиб қайта сайланди.

Хитой коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси Доимий қўмитаси аъзоси Чжао Лэцзи Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси – мамлакатнинг олий қонун чиқарувчи органи раиси лавозимига сайланди.

Шу билан бирга, БХХВК депутатлари Хань Чжэнни ХХР раиси ўринбосари лавозимига сайладилар.

Овоз бериш 14-чақириқ БХХВК биринчи сессиясининг учинчи ялпи мажлисида бўлиб ўтди.

2023 йил 5-13 март кунлари Пекинда БХХВК йиллик сессияси бўлиб ўтмоқда.

Фото: REUTERS

Сўнгги хабарлар