Швейцарияда Tirannosaurus Rex динозавр скелети кимошди савдосига қўйилди

None
ASTANA. Kazinform – Цюрихда ноёб ким ошди савдоси бўлиб ўтмоқда: нодир лот – Тринити номли Тиранозаврнинг тўлиқ скелети сотувга қўйилди, дея хабар беради Kazinform ВВCга таяниб.

Скелетнинг баландлиги тахминан 4 м, узунлиги 11,6 м. Уни тўққизта катта ўлчамдаги қутиларда ким ошди савдосини ташкил қилувчи Koller аукцион уйига олиб борилди.

Лотга TRX-293 коди берилган. 293 - Тринити скелетини ташкил этувчи суяклар сони.

Аукционда ҳар ким иштирок этиши мумкин.

Бугунги кунга қадар фақат иккита Тиранозавр скелетлари шу тарзда сотилган. Биринчиси, Сью лақабли, 1997 йилда 12,5 миллион долларга сотилди. Иккинчиси Стэн 2020 йилда рекорд даражадаги 47,4 миллион долларга сотилган.

Фото: bbc.com

Сўнгги хабарлар